Иссиқ сувга чайилган шиша банкага 10-12 гр. анор меваси пўстлоғини солиб, устидан 200 мл. қайнаб турган сув солинади. Банка қопқоғи ёпилиб, 25-30 дақиқага қолдирилади. Дамлама иетсъмолга яроқли ҳолга келгач, аввалига суюқликнинг ярми ичилади. Борди-ю шундан сўнг аҳволингиз ўнгланса, демак сизни ичаклар фаолиятидагибузилишлар безовта қилган.
Дамламанинг ярми ичилгач, чамаси 10 дақиқа ўтиб ўзингизни яхши ҳис қила бошласангиз, организмингизга дизентерия ёки сальмонеллёз хавф солганидан огоҳ бўлинг. Бу пайтда кўча-кўйга чиқмасдан уч соатни ўтказинг-да, сўнг банкадаги суюқликнинг қолганини ҳам аста сипқоринг.
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, колит (йўғон ичак яллиғланиши) ва дисбактериозда анор пўстлоғидан тайёрланган дамлама бир ҳафта давомида қабул қилинади. Муолажа кунора ўтказилиб, дамлама бир кунда тўрт маҳал, тўрт қисмга ажратилиб ичилиши лозим. Бу пайтда спиртли ичимликлар ичиш маън этилади.
Гиппократ анор пўстлоғидан тайёрланган дамлама ёрдамида жангда яраланган аскарларнинг жароҳатларини ҳам даволаган. Бунинг учун тоза докани дамламада хўллаб, жароҳат устига қўйилган.
Абу Али ибн Синонинг тиб қонунлари асарида ҳам анор пўстлоғидан тайёрланган дамалама тилга олиниб, соч ва тирноқлар учун фойдали экани, юз терисидаги доғларни оқартириш хусусияти эътироф қилинган.






