Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорига биринчи ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг 17 октябрдаги қарорига мувофиқ мазкур лавозимга Собир Сайфиевич Шукуров тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.






