Хитойнинг Гуандун провинциясида яшовчи аёлнинг кир ювиш машинасидан вазни 52 килограмм бўлган катта бўғма илон топилди, дея хабар берди People's Daily, China нашри.
Аёл кир ювиш машинаси ичидан шубҳали шовқин эшитди. Эшигини бориб очса, ичида уйқудаги илонни кўриб ҳайратдан қотиб қолди. Қўрққанидан ёввойи ҳайвонларни қутқариш ва реабилитация қилиш маркази вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Соҳа вакиллари зудлик билан келиб, иллонни тутиб олиб кетишди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Хитойда оддий илон ҳам муҳофазаланувчи жонивор тури ҳисобланади.






