Юзлаб одам қурбон бўлган, минглаб кишилар, жумладан болалар ва аёлларнинг қочқинга айланишига сабаб бўлган воқеалар нега бундай тус олди? Мьянмада аслида нималар рўй беряпти? Нима учун этник гуруҳларнинг тўқнашуви бутун дунё мусулмонларини ларзага солди? Шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Мьянма — ўзи қандай давлат?
Мьянма – Жанубий–Шарқий Осиёда, Ҳиндхитой ярим оролининг ғарбий қисмида жойлашаган. Мьянма аҳолиси 135та этник гуруҳлардан иборат 60 миллион кишини ташкил этади, уларнинг 90 фоизи буддизм таълимотига эътиқод қилади.
Мамлакат 7 та штатга бўлинган. Мана шу штатлардан бири – Ракхайн (Аракан ҳам деб аталади) Бангладешга чегарадош бўлиб, бу ҳудудда истиқомат қиладиган 3 миллион аҳолининг учдан икки қисми буддоий араканлар бўлиб, қолган бир миллион халқ мусулмон роҳинжалардир.
Нимадан бошланган?
Роҳинжа халқи ўзини Мьянманинг туб аҳолиси деб ҳисоблайди. Бироқ Нейпьидо (Мьянма пойтахти) ҳукумати уларни сепартиситлар ёки Бангладешдан келган қочоқлар деб билади.
Тарихчиларнинг фикрича эса, XIX асрда Британия ҳудудни колониялаштираркан, Лондон Банладешдаги мусулмонларни Бирма (Мьянманинг 1989 йилгача номи)га ишчи кучи сиқфатида жалб қилади. Иккинчи жаҳон уруш бошланганида эса Бирмани Япония босиб олади-ю, мамлакатни мустақил деб эълон қилиниши эвазига маҳаллий халқ японлар тарафга ўтиб олади. Бироқ мусулмонлар Буюк Британияни қўллаб қувватлайдилар. Натижада, 1942 йили уруш авжига чиқиб, ўн минглаб одам қурбон бўлади. Мусулмонлар ва буддавийлар ўртасида эса кучли адоват пайдо бўлади.
1948 йили Бирма Буюк Британия тасарруфидан чиқиб, мутсақилликка эришади, аммо мамлакатда тинчиб кета қолмайди. Роҳинжа Шарқий Покистон (ҳозирги Бангладеш)га қўшилиш учун кураша бошлади. Бирма қўшинлари ва қўзғолончилар ўртасидаги бу кураш (ёки партизанлар уруши деса ҳам бўлади) гоҳ сўнар, гоҳ яна олов бўлиб ёниб турар, бу орада роҳинжа дунёдаги энг жабрланган халқ, деган тамғага эга бўлганди.
Нима учун Роҳинжа энг жабрланган халқ ҳисобланади?
Роҳинжа халқининг ҳуқуқ химоячилари ва журналистлар томонидан шундай деб аталшининг сабаби уларнинг барча фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум эканликларидадир. Роҳинжа халқи олий маълумотли бўлиш ҳаққига эга эмас, бошланғич таълим ҳам ҳаммага насиб этавермайди. Уларнинг, ҳатто, ҳужжатлари ҳам йўқ. Давлат ишида ишлашни эса орзу қилмасалар ҳам бўлади.
Роҳинжалар иккитадан кўп фарзанд кўришга ҳақли эмас. Агар ёш оила фарзанд кўрмоқчи бўлса, бунинг учун махсус давлат кенгашидан рухсат олиши керак. Аксарият ҳолларда кенгаш аъзолари аввал аёлнинг туғишига рухсат берадилар-да, кейин ҳомиладорлик чоғи, рухсат бермагандик, деб туриб оладилар. Натижада, бечора аёлнинг боласини мажбуран олиб ташлашади.
Яна рохинжалар мана шу кенгашнинг рухсатисиз турмуш қуролмайди. Рухсат теккаан тақдирда ҳам каттагина бож тўлашларига тўғри келади.
Рохинжаларга ҳар қандай диний маросимларни ўтказишлари тақиқланган. Буддизм таълимотини қабул қилишлари учун уларни ҳар кўйга солишлари янада ачинарли.
Бу халқ вакиллари мамлакатни расман тарк этиш ҳуқуқига эга эмаслар, ҳатто Мьянма ҳудудида ҳам уларнинг ҳаракати чекланган. Ўн минглаб роҳинжалар резервацияларда, яъниким ўз юртларида кўчманчилар лагерларида яшашга мажбурлар.
Мьянмада рохинжаларни мунтазам равишда қандайдир маҳаллий бойнинг ҳовлисини ёки буддийлар ибодатхонасини қуришга олиб кетиб ишлатиш оддий ҳол саналади. Мажбурий меҳнатдан бўйин товлаганларни қамашади, қийноққа солишали, уйларини бузишади, яшаб турган жойларидан қувиб чиқаришади.
Роҳинжа ўз номига уй телефони ёки уяли алоқа воситасинини расмийлаштира олмайди. Худди шундай бу майда миллатнинг автомобиль сотиб олишга ҳам ҳақ-ҳуқуқи йўқ.
Шу билан бирга Мьянма раҳбарлари роҳинжа мусулмонлари ҳақида гапиришаркан уларни “калар” деб атаб, ерга уришади.
Ҳозир нима юз берди?
Яна низо чиқди. Бу йилнинг 25 август куни вазият кескинлашди. Мьянма расмийларининг ахборот беришича, “Аракан роҳинжаларини қутқариш армияси” ҳаракатининг юзтача аъзоси 30 та полиция бўлимига ҳужум уюшитриб, 15 нафар полициячи ва ҳарбийнинг ҳаётига зомин бўлишган. Шундан сўнг давлат қўшинлари жангари-роҳинжаларнинг 370 нафарини қириб ташлашган. Шунингдек, 17 та тинч аҳоли вакили ҳам “тасодифан” ўлдирилганини айтилган.
Бироқ роҳинжа қочқинлари солдатлар, полициячилар ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан минглаб қишлоқ аҳолиси ўлдирилгани, уйлари ёндирилиб, одамларни ваҳшийларча қийноққа солишгани, аёлларни зўрлашгани ҳақида гапиришган.
Шу гаплар пайдо бўлиши билан ОАВда Ракхайнада яшовчи буддавийлар худди шундай жиноятларни роҳинжалар ҳам қилишаётгани ҳақида хабар беришди.
Аслида-чи?
Мьянмадан нималар бўлаётганини аниқ ҳеч ким билмайди – штатда ҳарбий вазият эълон қилинган. Рахайнага журналистлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакилларининг кириши мумкин эмас. Бундан ташқари, расмий Непьидо тўқнашувда азият чекка роҳинжаларга БМТ томонидан биринчи зарур нарсалар, сув ва дори-дармонлар олиб кирилишига рухсат бермади. Мьянма ҳукумат бошқа ташкилотлардан ҳам ҳайрия ёрдамларини қабул қилмаяптилар.
Энди Рохинжалар нима қилишяпти?
Улар ҳар сафарги 1989, 2012, 2015 йилги диний-этник тўқнашувлардан кейин каби оммавий тарзда Ракхайнни тарк этишмоқда. Уларда қочиб, узоқларга кетиб қолишга ҳам имкон йўқ. Штат Бангладеш билан чегарадош бўлгани учун бу мамлакатга ёпирилиб келишди – аммо у ерда ҳам уларни ҳеч ким кутиб тургани йўқ эди. Шундоқ ҳам Бангладеш дунёдаги энг аҳолиси зич давлатлардан бири саналади. Охирги йилларда мамлакат ҳудудидаги қочқинлар лагерларида 300–400 мингтача шу халқ вакиллари истиқомат қилмоқда, улардан 140 мингга яқини сенятябрнинг бошларида келиб қўшилган роҳинжалардир.
Бангладешга қуруқликдан бориш мумкин бўлса, Ҳиндистонга денгиз йўли орқали ўтиш мумкинлиги сабабли, кемаларда Ҳиндистонга сузиб ўтишга ҳам муваффақ бўлишган. Бироқ Ҳиндистон ҳукумати 40 минг нафар роҳинжани келган юртига қайтариб юбориш ниятини баён қилган. БМТ уларни расмий қочқинлар деб эълон қилган бўлса-да, Нью-Дели қочқинлар мақоми ҳақидаги конвенцияни имзоламаганини баҳона қилиб, БМТ кўрсатмасига амал қилишдан воз кечмоқда.
Роҳинжаларнинг бир қисмини Таиланд, Индонезия ва Малайзия ҳам қабул қилган. Аммо ҳатто мусулмонлар яшайдиган Малайзияда ҳам барча роҳинжаларга қоқчоқ мақомини берувчи гувоҳнома беришни рад этишмоқда. Негаки, агар ҳаммага рухсатнома бериладиган бўлса, Мьянмадаги барча қочоқларнинг Малайзияга ёпирилиб келиши хавфи туғилади. Шундоқ ҳам Малайзияда 120 мингтадан зиёд роҳинжаларга вақинчалик паноҳ берилган.
Роҳинжаларнинг барчасига бошпана беришга рози бўлган ягона мамлакат – Гана. Бироқ Роҳинжалар узоқ Африка мамлакатида эмас, ўз ватанларида яшашга умид қилмоқдилар.
Умидлари рўёбга чиқармикан?
Бу саволга, афсуски, жавоб йўқ. Узоқ вақт мобайнида Мьянмани ҳарбийлар бошқариб келгани боис роҳинжалар билан боғлиқ барча масалалар битта йўл билан куч ишлатиш орқали ҳал этиларди.
2016 йили Мьянма ҳукумат тепасига охирги эллик йилда биринчи маротаба либерал-демократик кучлар келди. Аммо хали-ҳануз иккала палалтанинг депутатларининг 25 фоизини ҳарбийлар тайинлашади. Дарвоқе, ҳукумат тепасидаги президентни қўллаб қувватлаган партиянинг раҳбари Аун Сан Су Чжи хоним 15 йил уй қамоғида ўтирган, 1991 йили эса Нобель мукофотини олган. Ғарб матбуоти Аун Сан Су Чжини демократик қадриятлар курашчиси деб аташган бўлса-да, унинг ҳукуматга келиши билан мамлакатжда ҳеч нарса ўзгармади. У, ҳатто, 19–28 сентябрь кунлари бўлаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ишида иштирок этиш Нью-Йоркка боришни лозим топмади. Ахир БМТга бориб нима ҳам дерди?
Хуллас кўплаб саволларга жавоб йўқ.
Назокат АЗИМ тайёрлади.






