АсосийDunyo

МЬЯНМАДАН МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҚОЧИШИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

'МЬЯНМАДАН МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҚОЧИШИ ДАВОМ ЭТЯПТИ'ning rasmi

25 августдан бери Мьянмадаги мусулмон аҳолининг аянчли аҳволи, уларга нисбатан кўрсатилаётган зўравонлик ҳаракатлари оқибатида яшаб турган жойларини тарк этиб, қўшни мамлакатга кўчишга мажбур бўлгани ҳақидаги маълумотлар омммавий алоқа воситалари орқали тарқалди. Бу аҳвол бугунга келиб ҳам тўхтамагани ҳақида хабар бермоқда БМТ расмийлари. 47 кун ичида Мьянмани 536 минг киши тарк этган бўлса, 9-11 октябрь кунлари 15 мингта қочоқ чегарани кесиб ўтишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига роҳинжа қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширди. Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланди.


    Бошқа янгиликлар