АсосийDunyo

​ПОРТУГАЛИЯДАГИ КУЧЛИ ЁНҒИНЛАР ЎНЛАБ ИНСОНЛАРНИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИ

'​ПОРТУГАЛИЯДАГИ КУЧЛИ ЁНҒИНЛАР ЎНЛАБ ИНСОНЛАРНИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИ'ning rasmi

Португалиянинг марказий ва шимолий туманларида юз берган ёнғинлардан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда, деб ёзади мамлакат фуқаролик ҳимояси хизмати.

55 киши яраланди, куйиш жароҳатини олди, 15 нафар жабрланганлар оғир аҳволда. Бундан ташқари, етти киши бедарак йўқолган деб қайд этилган, уларнинг орасида чақалоқ ҳам бор.

Умумий ҳисобда, шанба кундан буён мамлакатда 500 та ёнғин ўчоғи қайд этилади, бугун эрталаб улардан 50 таси фаол бўлиб қолган. Юзлаб уйлар ёнғин оқибатида ёниб кетди. Хавфсизлик мақсадида 12 та автомобиль йўллари ёпилган. Ёнғинни ўчиришга тўрт мингта ўт ўчирувчи машина сафарбар қилинган.

Португалияда уч кунлик мотам эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар