АҚШ фуқароларини рўйхатга олиш бюроси ҳисоботида маълум қилинишича, 2000 йилдан хорижда туғилиб, мамлакатда доимий яшовчилар сони 12,6 млн кишига етди.
АҚШга қонуний ва ноқонуний йўл билан кирганлар сони 43,7 млн кишини ташкил қилди.
“Муҳожирларнинг мамлакат аҳолисининг умумий сонидаги улуши 13,5% ташкил қилди. Бу сўнгги 106 йилдаги энг юқори кўрсаткич”, - дейилади тадқиқотда.
“АҚШнинг ҳар саккизинчи аҳолиси – биринчи авлод муҳожири. Бундан ташқари мамлакатда ота-оналардан бири муҳожир бўлган оилаларда 16,6 млн бола дунёга келган. Умумий ҳисобда муҳожир ва уларнинг фарзандлари сони 60,4 млн ташкил қилди, бу АҚШнинг ҳар бешинчи фуқароси дегани”, - дейилади ҳужжатда.
Экспертларнинг прогнозларига кўра, 2023 йилда муҳожирларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши 14,8% ташкил қилади. Бу АҚШ тарихида энг юқори кўрсаткич бўлади. 2060 йилга бориб муҳожирлар улуши 18,8% етади.






