АсосийSalomatlik

Мадад-шифо: “ЧАП ҚЎЛИМ УВИШИБ ҚОЛАЯПТИ...”

'Мадад-шифо: “ЧАП ҚЎЛИМ УВИШИБ ҚОЛАЯПТИ...”'ning rasmi

— Сўнгги пайтларда чап қўлим увишиб қолаяпти. Бу нимадан дарак беради?

Ҳумоюн Алиев, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Агар чап қўлдаги увишиш тез-тез содир бўлаётган бўлса, юрак фаолиятига аҳамият беринг. Мутахассис назоратида юрак кардиограммасини бажариб, безовталиклар бор-йўқлигини аниқлаш лозим. Борди-ю юрак таҳлилида ўзгариш кузатилмаса, остеохондроз мавжудлигига таҳмин қилинади. Одатда умуртқа поғонасида туз йиғилиши (остеохондроз) чап қўлда увишиш юзага келиши билан характерланади. Безовталиклар кучаймасидан шифокорга мурожаат этинг. Агар ўз вақтида даволанишни бошласангиз, жиддий муаммоларни четлаб ўтишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар