— Тана вазним меъёрда эмас. Семириш учун қайси ёғ билан уқалаш муолажасини бажариш мумкин. Эшитимча, семиртирадиган ёғлар бор экан.
Акмал, Тошкент вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Тана вазнининг ортиши учун қўлланиладиган тиббий массаж турлари бор. Аммо массаж жараёнида фойдаланиладиган ёғлар семиртириш хусусиятига эга эмас. Тана вазнингизни меъёрга келтиришни истасангиз, овқатланиш тартибини тўғри ташкиллаштиринг. Калорияга бой маҳсулотлар билан таомланинг. Агар тана вазнингиз кескин камайиб кетаётган бўлса, лябля, гижжалар бор-йўқлигига таҳлил ўтказиш лозим. Шунингдек, қалқонсимон без фаолиятига доир ўзгаришлар, хусусан, буқоқ бўлганида ҳам вазн камайиши юз беради.






