— Ўткир таъмли маҳсулотлар истеъмол қилинмаганида ҳам оғиздан ёқимсиз ҳид келиши мумкинми? Нега шундай бўлади? Бирор касалликми десам, ҳеч қаерим оғримаяпти.
А. Норова, Самарқанд шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Оғиздан ёқимсиз ҳид келиши кўпинча милклар, бодомча безларининг яллиғланиши, ошқозон-ичаклар, гастрит ҳамда жигар фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Баъзан организмдаги касалликлар яширин тарзда кечгани боис жиддий безовталикларни сезмайсиз. Лекин оғиздан келаётган ҳид ўзингизга ҳам сезилаётган бўлса, демак, тиббий кўрикдан ўтиш учун етарли асосингиз бор. Аввал терапевт кўригидан ўтинг, умумий ҳолатингиз, тиббий текширувлар хулосасига кўра керакли муолажа тури танланади. Ёқимсиз ҳидни ялпизли сақич ёҳуд оғиз бўшлиғи гигиенаси учун мўлжалланган воситалар билан бартараф этиш мумкин. Аммо бу вақтинчалик чора, холос.






