Бугунги кунда Урганч ва Хива ўртасида 33 километр темир йўл ётқизиш, Хива шаҳрида замонавий вокзал ва зарур инфратузилма объектлари барпо этиш жадал давом этмоқда. Бу борадаги манзилли дастур асосида транспорт, меҳмонхона, почта, банк, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар ташкил этиш режалаштирилган.
Президентимиз Хива шаҳрига ташрифи чоғида вокзалда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар билан танишди, деб хабар беради ЎзА.
Хоразмнинг туризм соҳасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, сайёҳлар учун барча шароитни яратиш, меҳмонхоналар ва кўнгилочар масканларни қуришга соҳанинг тажрибали вакилларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Ичан-қалъа атрофини ободонлаштириш, истироҳат боғи барпо этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.






