АсосийJamiyat

​ЧИЛОНЗОРДАГИ "ЭРКИН" БЛОК ПОСТИДА ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ

'​ЧИЛОНЗОРДАГИ "ЭРКИН" БЛОК ПОСТИДА ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 21 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашганЭркинблок постида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисмиабандида кўрсатилган (Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаши, қалбакилаштириш ) жиноятини содир этганлиги учун 2017 йил 3 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Сирожов Валижон Мухиддинович ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББхабар бермоқда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар