Хитойнинг махсус маъмурий туманларидан бири бўлган Макаодаги тайфун кўчадаги одамларни ва дарахтларни сочиб ташлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Шамолнинг тезлиги соатига 165 километрни ташкил этди, кўчаларни сув босди. Табиий офат туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди, уйлар сувга ғарқ бўлди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.






