Харьков шаҳрида чақмоқ уриши оқибатида маъмурий апелляция судининг биноси ёниб кетди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ёнғин оқибатида бинонинг икки минг квадрат метри ёнди. Нашрнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланган. Ёнғин чиқишига чақмоқ уриши сабаб бўлган. Ёнғинни ўчиришда 133 нафар қутқарувчи ва 39 та техника иштирок этган. Воқеа жойида Украинанинг Харьков вилояти Фавқулодда вазиятлар хизматининг тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.






