“Сувсоз” Давлат Унитар Корхонаси, Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли, ичимлик сув тармоғини сайта қуриш ва улаш ишлари олиб бориш муносабати билан 22 август 2017 йил соат 00:00 дан 23 август 2017 йил соат 05:00 гача ичимлик сув таъминоти тўхталиши ёки сув босими пасайиши кузатилиши ҳақида маълум қилади.
Ичимлик сув таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган манзиллар рўйхати:
Миробод тумани бўйича:
- Салар махалласи: 1-тор Нукус кўчасида
-Тонг Юлдузи махалласи: Мехржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Инокобод кўчаси тор кўчалари билан.
- Руҳий касалликлар касалхонаси
- 4-сонли Туғруқхона
- Харбий Прократура
- Қон қуйиш лабораторияси
- Болалар рухий касалликлари санаторияси
- Тери касалликлар касалхонаси
Яшнобод тумани бўйича:
- Чўлпон махалласи: 9 қаватли уйлар 2дона, 4 қаватли уйлар 11дона
- Жўрабек махалласи: Фарғона йўли кўчаси 23
- Маърифат махалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ош, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари
- Широнобод махалласи: Ош кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари
Келтирилган ноқулайликлар учун “Сувсоз” ДУК корхонаси узр сўрайди.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар (водовозлар) юборилади.






