АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан Тошкент шаҳар Мирибод туманидаги Миробод деҳқон бозори ҳудудида нақд пул олиш имкониятини берувчи банкомат жойлаштирилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Пойтахтимиздаги Миробод деҳқон бозори ҳудудида жорий йилнинг 14 август кунидан синов тариқасида нақд пул олиш имконини берувчи тегишли дастурлар ўрнатилган банкомат ишга туширилди.
Эндиликда мазкур банкомат орқали бир кунда битта пластик картадан жами 100 минг сўмгача бўлган нақд пул ечиб олиниши мумкин бўлади. Банкоматга 1 000, 5 000 ва 10 000 сўмлик купюралар жойлаштирилган. Пластик картадан нақд пул ечиб олиш жараёни учун тахминан 1,5-2 дақиқа сарфланади.
Юқоридаги банк хизмати учун пластик карта эгасидан комиссия тўловлари ундирилмайди. Банкоматлар Uzcard тизимига уланган исталган банк пластик картасини қабул қилади.






