АсосийJamiyat

​ ОЛИЙ СУД БИНОСИНИНГ "ДАРҒАЗАБ ОЛОМОН" ТОМОНИДАН "ШТУРМ ҚИЛИНГАНИ" РОСТМИ?

'​ ОЛИЙ СУД БИНОСИНИНГ "ДАРҒАЗАБ ОЛОМОН" ТОМОНИДАН "ШТУРМ ҚИЛИНГАНИ" РОСТМИ?'ning rasmi

Ўтган ҳафтада айрим интернет нашрларида 15 август куни Олий суд раиси Козимжон Комилов томонидан ўтказилган фуқароларнинг шахсий қабули давомида "дарғазаб оломон" томонидан суд биноси "штурм қилинганлиги" ҳақида хабарлар чоп этилди.

Олий суд матбуот хизмати ушбу маълумотларга раддия берди.

"Ҳақиқий ҳолатни бузиб кўрсатган айрим нашрлар муаллифлари ўқувчиларга 'ғазабланган фуқароларнинг кучли бақириқлари', 'мустаҳкам бекитилган дарвозаларнинг бузиб ташлангани', '300−400 киши' ва ҳоказо хабарларни тарқатди. Афсуски, мазкур вебсайтлар интернетда тарқатилган ахборотни текшириб кўрмасдан хулоса чиқаришга шошилди, аслида содир бўлган ҳодисани бўрттириб кўрсатишди", — дейилади хабарда.

Раддияда маълум қилинишича, шу куни 9:30дан 21:00 гача Козимжон Комилов томонидан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар юзасидан 100 дан ортиқ киши қабул қилинди. Шунингдек, 27 кишидан ариза ва шикоятлар олинди, 72 киши турли масалалар бўйича оғзаки мурожаат қилди.

Қабул чоғи Олий суд биноси дарвозаси олдида кутиб турган бир неча фуқаро ички ишлар ва суд ходимларининг эътиборини чалғитиб, ўзбошимчалик билан навбатсиз қабулга кириш мақсадида бинога кирган. Улар бино фойесида қабул тартиби ҳақида тушунтириш олди, бир қисмлари раис, қолганлари раис ўринбосари ва судьялар томонидан қабул қилинган.



    Бошқа янгиликлар