АсосийJamiyat

“ASIAN FIGHT - 2017” ХАЛҚАРО СПОРТ ТУРНИРИГА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БОШЛАНДИ

'“ASIAN FIGHT - 2017”   ХАЛҚАРО СПОРТ ТУРНИРИГА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БОШЛАНДИ'ning rasmi

Барчага маълумки, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири ташкил этилмоқда.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” масъулияти чекланган жамияти

Ахборот ҳамкорлари (турнирни эксклюзив тарзда теле ва радио эфирда ҳамда интернет тармоғида ёритиш ҳуқуқи берилган ОАВ): “Миллий” телеканали, “Ориат Доно” ва “Ориат FM”радиостанциялари, Championat.asia ва Olamsport.com сайтлари.

Аккредитациядан ўтиш учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари Сиз билан боғланади.

Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлартопширилишикерак:

- Иш жойидан расмий хат;

- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;

- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:

- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;

- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;

- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;

- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.

“Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири доирасида ўтказиладиган тадбирлар:

- биринчи матбуот анжумани (29 августга режалаштирилмоқда, ҳужжатларни шу куни олиб келсангиз ҳам бўлади);

- иккинчи матбуот анжумани (фахрий меҳмонлар иштирокида, сана аниқ эмас);

- мастер класслар (Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Фёдор Емельяненколар иштирокида, сана аниқ эмас);

- “Asian Fight - 2017” (“Бунёдкор” стадионида 9 сентябрь куни соат 18.00 да бошланади)

Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.

Батафасил маълумот учун:

“Asian Fight - 2017” Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар