АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҲИНДИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҲИНДИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, 19 август куни Ҳиндистоннинг шимолида юз берган кучли сув тошқини оқибатида юзлаб инсонлар жабр кўрган.

Бундан ташқари, ўша куни мамлакатда юз берган йирик темирйўл ҳалокати оқибатида 23 нафар киши ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар