Африкадаги Конго Демократик республикасида рўй берган кўчки оқибатида 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, деб хабар берди Reuters .
Бу ҳақда табиий офатдан азият чеккан вилоят ҳокими Итури Пасифик Кета баёнот берди.
«Жуда кўп одамлар сувда қолиб кетди, уларни қутқаришнинг иложи бўлмади. Қутқарув ишларида атрофнинг тоғ билан ўраб олингани ноқулайлик туғдирмоқда», — деди Кета.






