Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳридаги “Металлург» маданият саройида шаҳар фаоллари, ёшлар билан учрашуви бошланди, деб хабар беради ЎзА.
Учрашувда Бекобод шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ фаолиятини янада ривожлантириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.






