— Етти йил аввал эрим хорижга ишлагани кетганича дараги йўқ. Қайнона-қайнотамнинг биз билан умуман ишлари бўлмайди. Аёл бошим билан уч нафар болани катта қиламан деб тинимим бўлмаяпти. Баъзан хат-ҳужжатли масалаларда эрингизнинг розилиги керак дейишади, аммо у йўқ-ку. Хуллас, қандай қилиб ном-нишонсиз јойиб бўлган инсон билан ажрашиш мумкин?
Исми сир тутилади.
Саволга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.
— Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиш, аризада фуқарони бедарак йўқолган деб топиш нима мақсадда керак эканлигини кўрсатиш лозим.






