АсосийDunyo

NBA ЮЛДУЗИ КЕВИН ДЮРЕНТ ТРАМПНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

'NBA ЮЛДУЗИ КЕВИН ДЮРЕНТ ТРАМПНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ'ning rasmi

NBA юлдузи ва ўтган мавсумдаги “Голден Стэйт” лига чемпиони етакчиси Кевин Дюрэнт Оқ уй раҳбари, АҚШ президенти Дональд Трампни ҳурмат қилмагани боис у билан бўладиган анъанавий учрашувга бормаслигини маълум қилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

“Оқ уйда ўтказиладиган анъанавий учрашувга бормайман, чунки у ерда ишлайдиган одамларни ҳурмат қилмайман. Мени эшитишлари учун ташрифдан бош тортаман. Жамоадаги шерикларим ҳам фикримни қўллаб-қувватлайди”, деди Дюрэнт.

NBA чемпионати ғолибларининг АҚШ президенти билан Оқ уйда ўтказиладиган анъанавий учрашуви февраль ойининг охирига белгиланган.

    Бошқа янгиликлар