АсосийSavol-javob

​НЕГА ИСИТИШ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН 12 ОЙ ПУЛ ТЎЛАЙМИЗ?

'​НЕГА ИСИТИШ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН 12 ОЙ ПУЛ ТЎЛАЙМИЗ?'ning rasmi

"Кўп қаватли уйларда яшайман. 12 ой иситиш хизматлари учун пул тўлайман. Қишки мавсумдан бошқа ойларда иситиш таъминоти хизматлари кўрсатилмайди-ку. Нега фойдаланилмаган ойлар учун ҳам хизмат ҳақи тўланади?"

Шукурулло Сайдуллаев, Тошкент шаҳри Олмазор тумани


Н.НАЗИРОВ, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори "Кўп квартирали уйларга иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидалари”нинг 94-бандига мувофиқ жисмоний шахсларга кўрсатиладиган марказий иситиш хизматлари учун ҳисоблаш, календар йил мобайнида ҳар ойда тенг равишда белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади. Яъни, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида куз-қиш мавсумида берилган иссиқлик энергиясининг тўланадиган умумий қиймати 12 ойга тенг ҳолда тақсимланган.

    Бошқа янгиликлар