АсосийJamiyat

МАРКАЗИЙ БАНК НИМА УЧУН 50 МИНГ СЎМЛИК БАНКНОТЛАР МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛИШИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРДИ

'МАРКАЗИЙ БАНК НИМА УЧУН 50 МИНГ СЎМЛИК БАНКНОТЛАР МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛИШИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРДИ'ning rasmi

Йирик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди, деб таъкидлади Марказий банк.

Миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш мамлакатимизда сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар жорий йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар