АсосийJamiyat

1000 СЎМЛИК ИЧИГА ЯШИРИЛГАН "ОҒУ"

'1000 СЎМЛИК ИЧИГА ЯШИРИЛГАН "ОҒУ"'ning rasmi

017 йилнинг 13 август куни, соат тахминан 13:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПҲ масканида ўтказилган тадбир давомида, “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, йўловчиси Бахромхўжаев Саидазим Саидазиз ўғли текширилганда, ундан оғирлиги 1,42 грамм бўлган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББхабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.


Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар