АсосийJamiyat

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҲИНДИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

'ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҲИНДИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ'ning rasmi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ҳимачал – Прадеш штатида юз берган кўчки оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Ҳиндистонда мавсумий ёғингарчиликлар туфайли содир бўлган кўчкилар оқибатида сўнгги кунлар ичида 170 нафардан зиёд одам ҳаётдан кўз юмган. 600 нафардан зиёд одам бошпанасини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган.

    Бошқа янгиликлар