АсосийJamiyat

​ЧИМЁН ТОҒИДА БИР ГУРУҲ АДАШИБ ҚОЛГАН ФУҚАРОЛАР ҚУТҚАРИЛДИ

'​ЧИМЁН ТОҒИДА БИР ГУРУҲ АДАШИБ ҚОЛГАН ФУҚАРОЛАР ҚУТҚАРИЛДИ'ning rasmi
Жорий йилнинг 13 август куни соат 10:50 да Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Кармакова Т. тоғда адашиб қолгани тўғрисида Тез ҳаракат қилиш марказ отряди тезкор навбатчисига хабар келиб тушган.


Хабар берувчининг берган маълумотига қараганда, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғи “Кичик Чимён” тоғ рельефларига ўзи билан жами 5 нафар фуқаро дам олиш мақсадида юқорига кўтарилишади ва адашиб қолишади.

ФВВ ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тез ҳаракат қилиш марказ отрядининг қутқарув гуруҳи соат 11:08 да воқеа жойига чиқиб борди.

Шу куннинг ўзида тахминан соат 12:45 да адашиб қолган фуқаролар “Кичик Чимён” Гулкам қумли довонининг тоғ рельефларида аниқланиб, улар хавфсиз ҳудудга соғ-саломат олиб туширилган. Қутқарув ишлари давомида фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

    Бошқа янгиликлар