2017 йилнинг 19 июль куни, “Арофат” исмли номаълум аёл, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Тансиқбоев” бозорида бўла туриб, фуқаро Халилова Хакима Турсунбаевнанинг ишончига кириб, унга гўёки заргарлик тилла буюмлари сифатида аслида моддий қимматликка эга бўлмаган металлдан ишланган буюмларни 4.000.000 сўм миқдордаги пулларга сотган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Саримсокова Кимёхон Самсокбой қизи содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.






