Британиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи, қорин бўшлиғи саратони ташхиси қўйилган Марк Томпсоннинг 10 аъзоси олиб ташланди ва улардан 6 таси трансплантлар билан алмаштирилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Шифокорлар 54 ёшли Томпкинсонга жуда кам учрайдиган қорин бўшлиғи саратони ташхисини қўйиб, унинг 18 ой умри қолганлигини башорат қилишди.

Эркак ҳар бири 22 соат давом этган, унинг умрини озгина бўлса-да, узайтиришга қодир бўлган 2 операцияни бошдан кечирди.

Шифокорлар ўсма атрофидаги аъзолар – кўричак, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак, ўн икки бармоқли ичак, ўт пуфаги ва бошқаларни олиб ташлаб, уларнинг 6 тасини трансплантлар билан алмаштиришди. Марк барча операцияларни муваффақиятли ўтказиб, бутунлай саратон касаллигидан қутулди.







