«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ шуни маълум қиладики, йўловчиларнинг талабини қондириш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида Тошкент – Самарқанд йўналишида барча қулайликларга эга бўлган юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб” электропоэздининг 764/763 рақамли қўшимча қатнови йўлга қўйилмоқда.
Поэзднинг қатнови 2017 йил 12 августидан бошлаб ҳафтасига уч марта, жума, шанба, ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан жўнаш вақти соат 08:30, Самарканддан эса – 17:00да.






