АсосийJamiyat

​ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАР ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

'​ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАР ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди (кейинги ўринларда “Илҳом” жамоат фонди деб юритилади) маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўяди.

Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур туман, Ислом Каримов кўчасидаги 16-а уйда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси жойлашади.

    Бошқа янгиликлар