АсосийDunyo

​ЭРОНДА БАССЕЙН ОЛДИДА РАҚС КЕЧАСИ УЮШТИРГАН 64 НАФАР ЁШЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

'​ЭРОНДА БАССЕЙН ОЛДИДА РАҚС КЕЧАСИ УЮШТИРГАН 64 НАФАР ЁШЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ'ning rasmi

Эрон ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Исфахон шаҳрида ўтказилган шахсий кечада иштирок этган 64 нафар ёш йигит ва қизларни қўлга олди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур кеча Исфахон шаҳрининг чекка туманларидан бирида бассейн ёнида ўтказилган. Йигит ва қизлар кечада спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, “ярим яланғоч” ҳолда рақсга тушишган. Кечанинг баъзи бир иштирокчилари байрамда суратга тушиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган ва бу билан “ахлоқий тубанликни қўллаб-қувватлашган”.

Эронда 1979 йилдаги Ислом инқилобидан кейин спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланган. Бундан мамлакатда камчиликни ташкил этувчи насронийлар мустасно этилган. Эронда спиртли ичимлик истеъмол қилганлик учун жарима, дарра билан уриш, қамоққа олиш ва ҳаттоки ўлим жазолари берилади.

    Бошқа янгиликлар