АсосийJamiyat

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМА ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ БАНКИ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

'ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМА ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ БАНКИ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Осиё инфратузилма инвестицияларибанкипрезиденти Цзинь Лицюнни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни Осиё қитъасида замонавий ва ишончли инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашадиган янги халқаро молия институти бўлган ушбу банк ўз амалий фаолиятини муваффақиятли бошлагани билан самимий табриклади.


2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган Осиё инфратузилма инвестициялари банки дунёнинг турли мамлакатларида 17 инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикасида умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган истиқболли лойиҳаларни – сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий автомобиль йўллари қуриш, темир йўлларни электрлаштириш ва пойтахт метрополитени тармоғини кенгайтириш ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга доир ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш механизмини яратиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнь Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди. Банк Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорлик қилишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар