АсосийJamiyat

ЁШ КИНОИЖОДКОРЛАР УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ ЖАҲОН СТАНДАРТЛАРИГА МОС ВИДЕОРОЛИК СУРАТГА ОЛДИ(ВИДЕО)

'ЁШ КИНОИЖОДКОРЛАР УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ ЖАҲОН СТАНДАРТЛАРИГА МОС ВИДЕОРОЛИК СУРАТГА ОЛДИ(ВИДЕО)'ning rasmi

8 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг Ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти – “Welcome to Bukhara” номли имиджли видероликнинг тақдимоти ўтказилди.

Мазкур видеоролик йиғилганларда кучли таассурот қолдирди. Дунё стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган мазкур видеролик устида 50 кишилик гуруҳ ишлаган бўлиб, суратга олиш жараёнлари икки ҳафта давом этган. Бироқ видеоролик лойиҳаси устида ижодий гуруҳ икки ойдан ортиқ меҳнат қилди. Видеоролик учун алоҳида мусиқа басталанган бўлиб, унда бирорта ҳам тасодифий кадр олинмаган, барча кадрлар юқори савияда саҳналаштирилган.

Видеоролик ғояси муаллифи ҳамда режиссёри ўзининг “Она” (“У”) қисқа метражли фильми билан танилган Мухлиса Азизова бўлиб, у мазкур ишида Бухоронинг гўзаллиги-ю, туристик салоҳиятини нафақат тарихий обидалар, балки инсонлар чеҳрасидаги бахт, қувончда акс эттира олган ва бу билан лойиҳа олдига қўйилган мақсадга эришган.


    Бошқа янгиликлар