Андижон туман “Ойжамол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.Мга тегишли бўлган Spark русумли автомашинасини олди эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида бўлган 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматихабар бермоқда.
У Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Б бўлиб чиқди. Ашёвий далил сифатида 100 АҚШ доллари ва 1 дона телефон аппарати ва 450.000 сўм пуллар олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасини 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






