Полиция Киев меҳмонхоналаридан бирига мина қўилгани тўғрисидаги хабарни текширмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Соат 09.00 да “102” рақамига қўнғироқ қилиниб, Киев меҳмонхоналаридан бирига мина қўйилгани ҳақида хабар берилди. Воқеа жойига шошилинч равишда қутқарувчилар, тиббиёт ва махсус хизмат ходимлари юборилди. Меҳмонхона биносидан 800 га яқин одам эвакуация қилинди, меҳмонхона ва унинг ёнидаги ҳудудлар текширилди.
ОАВларнинг маълумот беришича, мазкур воқеа Киев шаҳридаги “Украина” меҳмонхонасида рўй берган.






