2017 йилнинг 19 июль куни тахминан соат 22:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Абдуллаева Дилнозахон Мадаминжон қизи, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 18-уй, 5-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 200.000 сўм пул эвазига фуқаро «М» ва «Т» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






