2017 йилнинг 23 июль куни соат 13:28да Podrobno.uz сайти орқали Чилонзор туманида жойлашган Дўмбиробод қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошлари номаълум шахслар томонидан бузилганлиги ҳақида мақола берилган.
Ушбу холат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур қабристоннинг 137-сонли картаси ўрганиб чиқилиб, аслида қабрларнинг устига синган дарахт шохлари тушиб, қабр тошларига зарар етканлиги маълум бўлди.
Холат бўйича Чилонзор туманида жойлашган 2-сонли Дўмбиробод қабристони директори Х.А.Нишонов, ушбу қабристон ишчилари О.C.Нуриддинов ҳамда Р.Д.Шерматовларнинг тушунтиришларига кўра, жорий йилнинг баҳор ойларида юз берган кучли шамоллар оқибатида дарахтлар синиб қабр тошлари устига тушиб, уларни синдирганлиги, қабристон худуди майдони катта бўлганлиги сабабли барча карталарни тозалашга ҳамда таъмирлашга улгурмаганликлари, ҳозирги кунда дарахтларни буташ ва чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги ва ушбу ободонлаштириш ишлари якунига етгандан сўнг синган қабр ёдгорлик тошларини тикланиши режалаштирилганлигини маълум қилдилар.






