Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг Instagram`даги саҳифасига бир кунда икки маротаба хакерлар томонидан ҳужум уюштирилди.
Хонанда барча ҳамкасблари ва мухлисларини мазкур ҳолатдан хабардор қилди.
Маълум бўлишича, хакерлар хонанданинг 7 йиллик архив суратлари ва видеоларини ўчириб ташлаётган экан. Айни вақтда Сардор Раҳимхон вақтинча Instagram`да йўқ.






