Голливуд актёри Николас Кейж Астанада ўтган "Евразия" кинофестивалида иштирок этди. У мазкур кинофестивалда қозоқ миллий либослари чопон ва телпакда намоён бўлди.
Чопондаги Кейжнинг Қозоғистон халқ артисти Айман Мусахўжаеванинг ёнида тушган сурати интернетда оммалашди ва саноқли дақиқалар ичида мемга айланди.
Бундан олдин актёрнинг "Вампир бўсаси" фильмидаги кадри машҳур мемга айланган эди.










