АсосийJamiyat

​ПРЕЗИДЕНТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БИР ҚАТОР РАҲБАРЛАРИНИ ИШДАН ОЛДИ (ВИДЕО)

'​ПРЕЗИДЕНТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БИР ҚАТОР РАҲБАРЛАРИНИ ИШДАН ОЛДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Ангрен шаҳрига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ташриф якунида Президент вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унга вазирлик ва идоралар, республика даражасидаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам таклиф этилди.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлаш йўналишида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мажлисда Оҳангарон, Ангрен шаҳар ҳокимлари, вилоят Марказий банки раҳбари, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш, солиқ, ички ишлар, прокуратура тизимларидаги бир қатор раҳбар ходимлар ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Ахборот” информацион кўрсатувида маълум қилинди.

“Қонун устувор жазо муқаррар. Халқ ишончи бизга энг катта меъзон”, – деди Давлатимиз раҳбари

Бошқа янгиликлар