Бугун Испания чемпионатининг 2017/18 мавсуми тақвимини аниқлаш учун қуръа ташланди ва “Реал” ҳамда “Барселона” ўртасидаги икки “Эл-Класико” саналари ҳам маълум бўлди.
Азалий рақибларнинг биринчи тўқнашуви Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Мухлислар ушбу ўйинни 20 декабрь куни томоша қилишади.
“Камп Ноу”да бўлиб ўтадиган иккинчи “Эл-Класико” эса 2018 йилнинг 6 май куни ўтказилади.






