Қирғизистоннин “Бишкек-Ўш” автомагистралида содир бўлган катта йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 2 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Маълумотларга кўра, фалокат тонгда, Тошкўмир шаҳрида рўй берган. Дастлабки хабарга кўра, MAN юк машинаси иккита енгил автомашина билан тўқнашган. “Бишкек-Ўш” автотрассасининг узунлиги 600 километрни ташкил этиб, Қирғизистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларини бирлаштириб турувчи ягона ер усти коридори ҳисобланади. Мазкур йўл денгиз сатҳидан уч километр баландликда жойлашган бўлаб, у тоғдаги илон изи йўллардан ташкил топган.






