Айни дамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Университет раҳбарияти 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, кириш имтиҳони жараёнларини реал вақт режими(online)да намойиш этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили IUT Ўзбекистонда биринчи маротаба кенг жамоатчилик учун университетнинг “Facebook” даги расмий саҳифаси ҳамда махсус саҳифа орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этган эди.
Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этди. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz. ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.
Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган «Ўзкўргазмасавдо» биносида веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.
Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимнинг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.
Лойиҳа “EastTelecom” ва “InVideo.uz” компаниялари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда. “EastTelecom” компанияси лойиҳани амалга ошириш учун интернет каналини тақдим этган бўлса, “InVideo.uz” компанияси видео стримингни ташкил этишда кўмак берди.
Шунингдек, IUT университетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/inha.uz расмий саҳифаси орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этмоқда.
Қайд этамиз, ўтган йили бўлгани каби, IUT бу йил ҳамкириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва очиқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун, мазкур жараёнларни кузатиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф қилди.






