АсосийDunyo

АРГЕНТИНАДА КУЧЛИ СОВУҚ ОҚИБАТИДА 7 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

'АРГЕНТИНАДА КУЧЛИ СОВУҚ ОҚИБАТИДА 7 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ'ning rasmi

Аргентинада кутилмаган совуқ оқибатида етти киши қурбон бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

ОАВлар берган маълумотга кўра, сешанба куни қаттиқ совуқ туфайли Неукен ва Мисьонес провинцияларида икки киши вафот этган. Совуқда қурбон бўлганларнинг иккаласи ҳам кекса кишилардир. Яна 5 киши қаҳратондан совуқ қотиб ўлган.

Мар-дель-Плати, Рафаэли, Хунин-де-Лос-Андес, Ла-Плати ва Кордоби аҳолиси орасида уйни иситиш учун печка ёққанда ис газидан заҳарланиб ўлганлар бўлди. Аргентинага ўтган ҳафтада совуқ ҳаво оқими ёпирилди. Сан-Карлос-де-Барилоче шаҳрида ҳаво совуқлиги бўйича рекорд даража қайд этилди. Мазкур шаҳарда ҳаво ҳарорати 25,4 даража совуқ бўлди.


    Бошқа янгиликлар