АсосийDunyo

​ФИЛИППИН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚЎРИҚЧИЛАРИГА ЖАНГАРИЛАР ҲУЖУМ ҚИЛДИ

'​ФИЛИППИН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚЎРИҚЧИЛАРИГА ЖАНГАРИЛАР ҲУЖУМ ҚИЛДИ'ning rasmi

Филиппиннинг жанубий қисмидаги Котабато провинциясида жангариларнинг Филиппин президенти қўриқчиларига қилган ҳужуми оқибатида етти киши жабрланди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

Филиппин генерали Гилберт Гапаянинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, воқеа юз берганда президент қўриқчилари Аракан ва Давао шаҳарлари оралиғида бўлган. Жангарилар уларни тузоққа туширмоқчи бўлган.

Гуруҳ президент Родриго Дутерте режалаштирган ташрифдан илгари хавфсизликни текшириш мақсадида Кагаян-де-Оро шаҳрига йўл олган. Дутерте Филиппин конгрессини мамлакат жанубидаги ҳарбий ҳолатни сақлашга чақирди.

    Бошқа янгиликлар