АсосийJamiyat

Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Бугун 6 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чилининг юртимиздаги (қароргоҳи Москвада) Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Хуан Эдуардо Эгигуренни қабул қилди.   Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига аталган Ишонч ёрлиғини топширди. 
Қисқача маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Чили муносабатларининг иккитомонлама ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ривожи кўриб чиқилди. 

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурдилар. Мунтазам равишда ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувларини ўтказиш, парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш, ишбилармон доира вакиллари ва маданий - гуманитар соҳада тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш шулар жумласидан.  

Учрашувда шунингдек томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Фото:  А.Ильясов ("Жахон" А.А) 

    Бошқа янгиликлар