АсосийSport

АНГЛИЯ ТЕРМАСИНИ ШАРМАНДА ҚИЛГАН ДАРВОЗАБОН ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАДИ (ВИДЕО)

'АНГЛИЯ ТЕРМАСИНИ ШАРМАНДА ҚИЛГАН ДАРВОЗАБОН ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда BBC’га асосланган ҳолда Sports.uz нашри маълум қилмоқда.

37 ёшли футболчи “Лидс”да бошлаган ва шундан сўнг узоқ йиллар давомида “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган. Кейинроқ у “Блэкберн”да ўйнади ва сўнгги мавсумни “Бёрнли”да ўтказди.

Робинсон Англия терма жамоаси сафида 40 та ўйин ўтказган. У “Тоттенхэм” сафида “Уотфорд” дарвозасига узоқдан гол уришга муваффақ бўлганди. Шу билан бирга Хорватияга қарши ўйинда Робинсон ўз дарвозасидан шармандали гол ўтказган.


Бошқа янгиликлар