АсосийSport

РАСМАН: АНГЛИЯ ТЕРМАСИ ПОСБОНИ “ВЕСТ ХЭМ” АЪЗОСИГА АЙЛАНДИ

'РАСМАН: АНГЛИЯ ТЕРМАСИ ПОСБОНИ “ВЕСТ ХЭМ” АЪЗОСИГА АЙЛАНДИ'ning rasmi

“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттиради. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар бермоқда.

30 ёшли футболчи “болғачилар” сафида икки мавсум ижара асосида тўп суради. ОАВ хабарларига кўра, “шаҳарликлар” Харт маошининг бир қисмини тўлаши айтилмоқда.

Маълумот учун, Жо Харт якунланган мавсумда Италиянинг “Торино” жамоаси сафида ижара асосида тўп сурди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.

Бошқа янгиликлар